Ислом нима?
Луғатда: Таслим бўлиш.
Шаръий истилоҳда: Аллоҳга тавҳид ила таслим бўлиш, Аллоҳга буюрган ва қай-тарган ишларида итоат қилиш, ширк ва ширк аҳлини безишлик ила тарк қилиш-ликдир.
Исломнинг беш рукни бор: Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг росули, деб гувоҳлик бериш, намозни қойим қилиш, закотни адо этиш, рамазон ойида рўза тутиш, байтуллоҳни ҳаж қилиш. Ким шу ишларни бажарса, “мусулмон”, дейилади.
Имон нима?
Луғатда: ишонч, тасдиқ маъносини англатади.
Шаръий истилоҳда: Муҳаммад алайхис салом хабар берган ишларини қалб билан тасдиқлашлик, тил билан иқрор бўлишлик ва бадан билан амал қилишлик. Имон – Аллоҳ таолога итоат қилишлик билан зиёда бўлади, Аллоҳ таолога осийлик қилиш билан камаяди.
Имоннинг олти рукни бор: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбар- ларига ва охират кунига ишониш ҳамда тақдирнинг яхшиси-ю ёмонига имон кел-тириш. Ким шу ишларни бажарса, “мўмин”, дейилади.
Эҳсон нима?
Луғатда: Яхшилик.
Шаръий истилоҳда: Аллоҳга худди Уни кўриб тургандек ибодат қилиш, агар сен Уни кўрмаётган бўлсанг, У сени кўриб туради. Ким Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилса ёки У мени кўриб турибди деб, ишонса, у кишини “муҳсин”, дейилади.
Нифоқ нима?
Луғатда: Яшириб олиш ёки яшириниб олиш.
Шаръий истилоҳда: Зоҳирида Исломни ошкор қилиб, ботинида куфр ва ёмонликни яширишдир.
Нифоқ икки турли бўлади: Этиқодий ва амалий нифоқ.
1) Этиқодий нифоқ бу — эгаси тилида исломни изҳор қилиб, дилида куфрни яшир-ган катта нифоқдир. Нифоқнинг бу тури кишини буткул диндан чиқаради ва бундай кимса дўзахда абадий қолади.
2) Амалий нифоқ бу дилда иймон сақла-ниб қолган ҳолда мунофиқларнинг амал-ларидан баъзисини қилишдир. Нифоқнинг бу тури кишини диндан чиқармайди, бироқ шунга олиб боради. Бу нифоқ эгасида имон ҳам, нифоқ ҳам бўлади.
Суннат нима?
Луғатда: Йўл
Шаръий истилоҳда: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган йўлларидаги: илм,эътиқод, сўз, амал, хулқ ва тақрирлар-дир. Энг яхши истилоҳ: “Росулуллоҳ соллол-лоҳу алайҳи ва саллам нимани устида бўл-ган бўлсалар шу суннатдир”.
Суннатнинг зидди- диндаги бидъатдир, Аҳли Сунна вал жамоанинг зидди- Аҳли бидъатдир ва бу иккаласи ҳаргиз жам бўлмайди.
Муҳаммад алайҳис саломнинг уммати тафриқа бўладими ва қайси фирқа нажот топади?
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматим 73 фирқага бўлиниб кетади, уларнинг ҳаммаси дўзахда, фақатгина биттаси нажот топади”, дедилар.
Саҳобалар сўрашди: “У қайсиниси?”. У киши “суннатимни жамловчи жамоъа!”, деди-лар. Бошқа бир ривоятда: “Бугун мен ва саҳобаларим нимани устида бўлсак, ўшани устида бўлганлар”, дедилар.
Бу жамоани “аҳли сунна вал жамоа”, деб ҳам юритилади.
Саҳоба ким?
Саҳоба – Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сафдошлари, у Зот билан мулоқотда бўлган кишилар. «Саҳоба» сўзи «суҳбатдош», «йўлдош», «ҳамроҳ» маъноларини англатади. Ҳадис илми уламолари истилоҳида эса “саҳоба” — Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга мусулмон ҳолида йўлиқиб, мусулмон ҳолида вафот этган кишидир. Гарчи орада мур-тад бўлиб, кейин яна тавба қилиб мусул-мон бўлса ҳам, саҳиҳ қавлга кўра, саҳоба саналади.
Маълумки, Абдуллоҳ ибн Умму Мактум-нинг кўзи ожиз бўлган. У киши Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўрмаган бўлсалар ҳам саҳоба саналади чунки у Зот билан мулоқотда бўлганлар.
Киши саҳоба бўлиши учун Росулуллоҳга ҳаётлик чоғларида йўлиқиш керак. У Зот вафотларидан сўнг, ҳатто дафн қилиниш-ларидан олдин кўрганлар ҳам саҳоба эмас-лар. Бир киши кофир ҳолида Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўрса ва У Зот вафотларидан кейин мусулмон бўлса, у саҳоба саналмайди. Бунга Рум подшоҳи Қайсарнинг элчисини мисол қилиш мумкин.
Тобеъин ким?
Луғатда: итоат, бўйинсуниш маъноларида келади.
Шаръий истилоҳда: Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини кўрган мусулмонлар «тобеъин» ёки «тобеъий», дейилади. Тобеъинларни кўрганлар эса «табаъа тобеъинлар», дейилади.
Муҳазрам ким?
Ҳадис истилоҳига кўра, “муҳазрам” жоҳилият даврини кўрган, Пайғамбаримизнинг ҳаётлик даврларига етишгани ҳолда, у зот билан кўриша олмай, ғойибона имон келтирган кишидир. Ҳазрати Увайс ал Қараний роҳимаҳуллоҳ ҳам “муҳазрам”лардан эдилар.
Таҳоратнинг фарзлари
Юзни ювмоқ Қўлни Бошга масҳ оёқларни
тирсаклар тортмоқ тўпиқлари
билан ювмоқ билан ювмоқ
Таҳоратнинг суннатлари
Ният қилиш, Бисмиллаҳ билан Кафтларни
ва у қалбда бошламоқ ювмоқ
бўлади
Оғизни Мисвак Буринни Соқолни
чайқамоқ қилмоқ чайқамоқ хилол қилмоқ
Аввал ўнг Аъзоларни Таҳорат дуосини
кейин эса чап уч мартадан ўқимоқ
тарафни ювмоқ ювмоқ
Уқба ибн Омир Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қайси бирингиз таҳоратни комил олиб, сўнгра: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ”, деса, жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан киради”, деганлар.
Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари.
Намоздаги қайтарилган
кўринишлар
Қарға ва хўроз дон чўқигандек Йиртқич ҳайвондек
сажда қилишлик саждада
тирсакларни
ерга ёпиштириш
Намозда тулки- Намозда ит ва маймун каби
нинг қарашидек ўтириш
қараш
Саждада туяга Салом берган
ўхшаб чўкиш, пайтда қўлларни
ва ҳар доим отнинг думи
бир жойда каби ликкиллатиш
намоз ўқиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам намозда уч нарсадан қайтарганлар:
“Хўроз чўқигандек чўқишдан, итга ўхшаб ўтиришдан ва тулкига ўхшаб бошқа томонларга бурилишдан”.
Имом Аҳмад ривояти.
Қуръон ва Ҳадисда келган
ҳаром нарсалар
Икки тишлик Чангали билан Тепаликдан
йиртқич ов қилувчи тушиб ўлган ва
хайвоннинг қушларнинг ўлимтик хай-
гўшти гўшти воннинг гўшти
Чўчқа гўшти Эшак гўшти Сузишиб ўлган
ҳайвоннинг
гўшти
Аллоҳдан бошқага Қон Маст қилувчи
сўйилган ҳайвон ичимлик
гўшти
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам барча озиқ тишли йиртқичлардан ва тирноқли қушлардан наҳий қилдилар.”
Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти.
Қабр азобига сабаб бўлувчи
амаллар
Сийдикдан Зино Намозга ухлаб
сақланмаслик қолиш
Чақимчилик Қарз Ўлжадан
берухсат
ўғирлаш
Илмига амал Рибо (судхўрлик) Ғийбат ва
қилмаган ёлғон гапириш
олим
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, икки қабр ёнидан ўтдилар, шунда: “Иккови ҳам азобланмоқдалар. Улар катта гуноҳ сабабли азобланмаяптилар, улардан бири ўз бавли (сийдиги) дан сақланмас, бошқаси эса чақимчилик қилар эди” , дедилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
Жаҳаннамга тушишга сабаб
бўладиган аммалар
Қариндошлик Мутакаббирлик Чақимчилик
алоқасини узиш
Қўшнига озор Бахиллик Ароққа
бериш муккасидан
кетиш
Зулм Сеҳргарлик Даюс
Ота-онага оқ Ҳаром таом Эркак шода аёл,
бўлиш ейиш аёл сифат эркак
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг росули! Киши кийими гўзал бўлишини, пойафзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?», деди бир одам.
«Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўзах ва дўзах аҳлининг
таърифи
Дўзах!.. Аллоҳ сақласин бизни у жойдан! Дўзах жуда ҳам ёмон жой! Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради.
Ярамас одамлар қиёмат куни қоронғи зулмат, даҳшат ва азоб ичида ҳор бўлиб қолиб кетадилар. Улар: «Бизга раҳм қи-линглар», деб ялиниб, ҳаммадан ёрдам сўрайдилар. Уларга ҳеч ким ёрдам бер-майди. «Энди ҳолимиз нима бўлади?..”, — деб қўрқиб, йиғлаб турган пайтларида ҳамма ёқни тўс-тўпалон, қий-чув ва қўрқинчли овозлар босиб кетади. Одамлар қарасалар, жаҳаннамни олиб келинаётган бўлади. Унинг етмиш мингта жилови бўлади. Хар битта жиловидан етмиш мингтадан фаришта ушлаб судраб ке-лади.
Дўзах жуда ҳам улкан бўлиб, у 7 қават-дан иборат. Унинг 7 та дарвозаси бор. Айтишларича, дўзах 7 кават ернинг ости-дадир. Энг ёмон жойи унинг энг пастки қавати бўлади. У ерга мунофиқлар туша-ди. Жаҳаннам шунақа чуқурки, агар унга катта бир тошни ташланса, у жаҳан-намнинг тагига етмиш йил деганда етиб боради.
Қиёмат куни жаҳаннам роса ҳам аччиқ-ланган ҳолда бўлади. Дўзаҳдаги олов¬нинг қаттиқ ёнаётганидан ундан қарсиллаган, тарақлаган, гумбурлаган овозлар чиқиб туради. Кейин гуноҳкорларни дўзахга ташлаш бошла-нади. Фаришталар ёмон одамларнинг но¬мини айтиб, «Фалончи ўғли фалончи қани?!», — деб биттама-битта чақиради¬лар. Кофир, мунофиқ ва фосиқлар-ни ту¬тиб, боғлайдилар. Бўйинларига занжирлар соладилар. Сўнг темирлар билан уриб, жаҳаннамга судраб борадилар ва оловга улоқтирадилар.
Дўзахга тушган одамларнинг устларида ҳам олов, остларида ҳам олов, ўнгу-сўл томонларида ҳам факат олов! Уларнинг овқатлари ҳам, ичимликлари ҳам олов бўлади. Яна уларга эритилган мисдан кийим кийдирилади. Бу азобни яна ҳам ку-чайтиради.
Бу дунёнинг олови жаҳаннам оловининг ет-мишдан бир қисмидир.
Дўзахдаги кишилар оловда ёниб туриб ҳам яна бошқа азоблар билан азоб-ланади-лар. Жаҳаннам фаришталари улар-нинг юзлари ва баданларига темирлар билан урадилар. Дўзахиларнинг суяклари синиб, майдаланиб кетади, гўштлари титилиб, осилиб ётади. Ичларидан, оғизларидан қон-йиринглар оқади. Қўл-оёқлари боғлаб қўйилгани учун оловда юзлари, бошлари билан думалаб юрадилар. Юзлари кўмирдек қорайиб қолади. Терилари куйиб тушиб кетади. Аммо унинг ўрнига яна янги терилар пайдо бўлади. Яна азоб, яна олов. Улар оловда ёниб, «сув-сув», деб ялинади-лар. Шунда уларнинг устла-ридан қайнок сув қуйилади. Оғизларидан ҳам қайнок сув қуйилади. Улар бу дунёда айбсиз одамларни қийнаган, ўлдирган, ҳар хил гуноҳларни қилган, Аллоҳдан қўрқ-маган бераҳм киши¬лар бўлишгани учун шундай азобланишади.
Жаҳаннамнинг каттакон аждаҳо илон-лари, филдек келадиган улкан чаёнлари бўлади. Баъзи бир кишининг қорни ёрилиб, ичак-чавоқлари чиқиб кета-ди ва тошга ёпишиб қолади. Ўзи шу тош-нинг атро-фида айланиб туради. У бу дунёда одам-ларга яхши насиҳатларни қилган, аммо ўзи амал қилмаган одам бўлади. Шунинг учун биз ўқиган ва билган нарсаларимизга ал-батта амал қилишимиз керак.
Дўзахилар дунёда қилган гуноҳларига минг-минг пушаймон бўладилар. Бехуда ўтказган умрларига афсус чекадилар. Аммо афсуслари фойда бермайди. Охири улар ўлимни орзу қиладилар. “Қанийди, ўлсагу бу азоблардан қутулсак”, дейдилар. Аммо у ерда ўлим бўлмайди. Фақат азоб, азоб ва яна азоб……
Жаҳаннамдагиларга Зариъ деган овқат едирилади. У тиконга ўхшаган бўлиб, томоққа санчилиб қолади. Зариънинг таъ-ми заҳардан аччиқ, ахлатдан ҳам сассиқ. Яна у ерда Заққум деган дарахт бўлади. У оловда ёнмайди. Олов теккан сайин ката-лашиб, ўсиб кетаверади. Унинг меваси ҳам дўзах аҳлининг овқатидир. Агар Заққум дарахти мевасининг бир томчиси бу дунё-га тушса, дунёдаги ҳамма сувлар, овқат-лар, мевалар ўша заҳоти сасиб кетади. Дўзахдагиларга яна Ғислийн деган овқат ҳам берилади. У дўзахиларнинг баданлари-дан ва оғизларидан оқадиган қон, йиринг-лардан иборат.
Дўзахиларга ичириладиган ичимликлар Ҳамийм, Ғассоқ, Садийд ва Муҳл. Дўзахда булардан кўра қайноқ нарса бўлмайди. Дўзахдаги кимсаларга ана шуларни ичиш буюрилади. Дўзахи одам Садийдни оғзига олиб борса, оғзи ва юзи куйиб тушади. Ичса, ичаклари узилиб, қирқилиб, орқаси-дан чиқиб кетади. Кимки бу дунёда ароқ ичадиган бўлса, Аллоҳ унга дўзах аҳлининг йирингларини ичиради. Аллоҳ бизни ҳамма гуноҳлардан ва азоблардан Ўзи асрасин.
Дўзахиларнинг кўринишлари ҳам даҳ-шатли ва қўрқинчли бўлади. Юзлари куйиб бужмайиб кетади. Юқори лаблари торти-либ бошларигача чиқиб қолади. Пастки лаблари осилиб, киндикларигача тушади. Тишлари панжарадек очилиб, иржайиб қолган бўлади. Баъзиларнинг кўриниши чўчқага ўхшаб қолади. Агар битта дўзахи одамни бу дунёга келтириб қўйилса, одам-лар уни кўриб қўрқиб кетади ва сассиғига чидолмай ўлиб қоладилар.
Дўзахга кофирлар, ўзини ёлғондан мусул-мон қилиб кўрсатиб, Исломга, мусулмон-ларга зарар етказиб юрган мунофиқлар, диннинг ривожига тўсқинлик қилган фосиқлар тушади. Мусулмонман, деб, намоз ўқимаган, Аллоҳ ва Пайғамбарнинг айтганларини тўлиқ бажармаган ёки Исломга ўзгартириш киритган бидъат-чилар, одамларни қўрқитган, ноҳақ пул-ларини олган, қийнаганлар, одам ўлдирган-лар, ўзини ҳаммадан афзал, деб билган, кибрли кишилар, мақтанчоқ-риёкорлар, қўпол, баджаҳл одамлар, уят ишларни қилган ахлоқсизлар, ғийбатчи-чақимчилар, ҳасадгўйлар, фитначилар, алдамчилар, фолбинлар, ўғрилар, ароқхўрлар, қиморбоз-лар, ҳаромдан пул топганлар, ота-онасини, кариндошларини, дўстларини норози қилганлар тушади.
Дўзах аслида шундай кишилар учун яра-тилган. Бироқ, мусулмон одам ҳам агар бу дунёда гуноҳ иш қилса ва тавба килмас-дан ўлса, дўзахга киради. У гуноҳига яраша жаҳаннамда куяди. Гуноҳлари тугагандан сўнг имони туфайли дўзахдан чикиб, жан-натга киради. Кофир ва мунофиқлар эса дўзахда абадий қолиб кетадилар.
Бир куни Пайғамбаримиз соллоллоху алайҳи ва саллам Қурайш қабиласини йи-ғиб, уларга дўзах ҳақида гапирдилар. Дўзахдан қутулиш учун ҳар ким ўзи ҳара-кат қилиши кераклигини айтдилар. Кейин ўзларининг қизларига қараб: “Эй, Муҳам-маднинг қизи, Фотима!, Сен ҳам ўзингни ўзинг дўзахдан қутқаргин. Чунки мен сиз-ларга Аллоҳнинг олдида ҳеч нима қилиб бера олмайман”, дедиилар. Ана кўрдинг-ларми?! Ҳатто Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам ҳам ўз қизларини агар Аллоҳнинг айтганини қилмаса, дўзахдан сақлаб қололмас эканлар. Демак, ҳар бир инсон дўзахга тушиб қолмаслик учун ўзи ҳаракат қилиб, Ислом динига тўлиқ амал қилиши керак. Кўнгли тоза, одобли ва хуш-муомала бўлиши лозим. Тез-тез садақа қилиб туриши, яхши амалларни кўпай-тириши ва Аллоҳга дуо қилиб, дўзахдан сақлашини сўраб юриши зарур.
Аллоҳ бизни гуноҳ ишлардан узоқ қилсин. Фақат яхши амаллар қилиб, жаннатга ки-ришимизни насиб этсин. Амийн!
ЖАННАТ ВА ЖАННАТ АҲЛИНИНГ ТАРИФИ.
Мана, охиратнинг ғам ва қайғуга тўла диёри билан танишдик. Билгинки, бунинг муқобилида яна бошқа бир диёр ҳам бор. Бу диёрнинг неъматлари, суруру-қувончлари чексиз. Бу икки диёрнинг биридан узоқлаш-ган киши, шубҳасиз, иккинчисида қарор топади. Бас, жаҳаннам даҳшатлари ҳақи-да узоқроқ ўйлагин- ки, қалбинг хавфга тўлсин. Жаннат аҳлига ваъда қилинган абадий неъматлар ҳақида ҳам узоқ фикр эт, қалбинг умидга тўлсин. Нафсингни хавф-қўрқув қамчиси билан ҳайдаб, умид ва орзу билан жиловла ва сиротул мустақим-га йўлла. Ана шунда буюк мулкка етасан, аламли азобдан халос бўласан.
Аҳли жаннат хусусида, ундаги кўз кўрма-ган, қулоқ эшитмаган, инсоннинг ҳаёлига ҳам келмаган роҳат-фароғатлар ҳақида ўйлаганмисан?! Жаннат аҳли оқ дурдан тикилган чодирлар ичида, қизил ёқутдан бўлган минбарларда, яшил болишлар ва гиламлар устида, май ва асал оқаётган дарёлар бўйида қурилган сўриларда яста-ниб ўтирурлар. Уларнинг атрофида хиз-матга ҳозир ғуломлар ва ҳеч қачон қари-майдиган болалар бўлур. Жаннат оҳу кўзли, хушхулқ ва гўзал юзли аёллар билан зийнатланган. Уларнинг эгнидаги оппоқ ипак кўзларни қамаштиради. Бошларидаги инжу ва маржонлар қадалган тожлари ундан-да нурафшон. Аллоҳ азза ва жалла бу оҳу кўз ҳурларни дафъатан пайдо қил-ган, сўнг уларни ўнг томон эгалари учун ёшда ҳам, жамолда ва қадду қоматда ҳам бир-бирига тенг, эҳтиросли, бокира, ёш қизлар қилиб қўйган. Агар улар билан суҳбатлашсангиз, суҳбатнинг тугашини хоҳламайсиз
Агар аҳли жаннат аёлларидан бири каф-тини осмондан чиқарса, осмон ва ер ораси нурланиб кетади.
Бу умматдан жаннатга биринчи киради-ган тоифа Бадр кечасидаги ой суратида киради. Кейингилари эса осмондаги энг ёрқин юлдуз суратида киради. Ундан кейин кираётганлар даражаларига қараб кираве-ради. У ерда қонлари оқмайди, бавл қил-майдилар, ҳожат чиқармайдилар, тупур-майдилар, бурунларини ҳам қоқмайдилар. Уларнинг ҳожати хушбўй кекирик ёки хуш-бўй тер билан чиқиб кетади. Унинг ҳиди мушкнинг ҳиди каби ёқимли бўлади. Тирноқлари тиллодан, ичадиган идишлари марвариддир. Бўйлари Одам алайҳис салом бўйлари каби олтмиш газдир, мўйсиз, соқолсиз ўттиз уч ёшли йигитлардир. Фақат Мусо ибн Имроннинггина киндиги-гача соқоли бўлади. Уларнинг кўзлари тим қора, сурма суртилган бўлади. Улар қари-майдилар ва кийимлари ҳам эскирмайди.
Жаннатда сув денгизи, сут денгизи, асал денгизи ва шароб денгизи бор. Жаннатнинг сувлари ўзансиз ва ариқсиз оқади.
Албатта, жаннатдаги қамчидек жой дунё ва ундаги ҳамма нарсалардан яхшидир. Жаннатда бир дарахт бор. Отлиқ учқур оти билан юз йил юрса ҳам бу дарахт соя-сининг охирига етолмайди. Қанча гўзал қушлар бўлса, ҳаммаси ўша дарахтда бўла-ди, қанчалик чиройли мева бўлса, барчаси ўша дарахтда бўлади. Ундаги бир бош узумнинг катталиги учқур чавандознинг тинмай юрадиган бир ойлик масофасича. Жаннат мевалари данаксиз бўлади.
Ундаги биноларнинг ғишти олтину кумуш-лардан, еридаги тошлари маржону ёқут-лардандир. Жаннатдаги дарахтнинг танаси бу дунёдаги каби ёғочдан эмас, бал-ки соф тиллодан, мевалари эса асалдан-да тотли.
Жаннатда бозорлар бор, унда олиш ҳам йўқ, сотиш ҳам йўқ. Жаннатийлар тўп-тўп бўлиб бозорларда йиғилишадилар, дунё қандай бўлганлигини эслайдилар. Раббиларига қилган ибодатларининг қандай бўлганлигини, дунёда камбағаллар ва бойларнинг ўртасидаги муносабатни ва ўлимни қандай эканлигини, қандай қилиб узоқ меҳнатлардан кейин жаннатий киши-ларга айланганини эслашадилар.
Иброҳим ибн Адҳамдан, Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин, зикр қилинади. У киши ҳаммомга кирмоқчи бўлди. Ҳаммомга у кишини қўйишмади. “Пулини тўласанг, кейин кирасан”, дейишди. Иброҳим Адҳам йиғлади ва “Ё Аллоҳ, мени шайтонларнинг уйига пулсиз киргани қўйишмаяпти, қандай қилиб мен набийлар ва сиддиқлар уйига тўловсиз кираман?! ”, дедилар.
Қиёмат куни ҳамма инсонлар Сиротдан ўтишади. Баъзилари чақмоқдек, баъзи-лари шамолдек, баъзилари қушлардек, баъзилари учқур отлардек, баъзилари йўрға туядек, баъзилари чопқир одамдек ўтишади. Охиргилари оёқларининг бармоқлари билан ўтади, яна бирлари Сиротдан қалтираб ўтади. Сирот сирпан-чиқ, силлиқдир. Унинг ўткирлиги қилич-нинг ўткирлигидек, унда тиканлар, игна-дек қаттиқ тиконлик ўсимликлар бор. Икки томонда малоикалар туришади.
Уларда оловдан ясалган илмоқлари бўла-ди. У билан одамларни тортиб оладилар. Сирот устидан ўтган киши паноҳ топгандир, агар тирналиб, терилари қонаган бўлса ҳам, ўтган киши нажот топгандир. Сирот устидан пастга тушиб кетган киши дўзахийдир. Малоикалар тинмай “эй Парвардигор, саломат қил, саломат қил”, деб туришади.
Жаннат аҳлидан бўлган охирги киши Си-ротдан ўтади. У Сирот устида гоҳ юриб, гоҳ қоқилиб, гоҳ ўт уни домига тортиб, шу ҳолда ўтиб келади. Ундан ўтиб олгач, ортига қайрилиб қараб:
— Мени сендан қутқарган Зот буюкдир. Аллоҳ менга аввалгилару охиргилардан бирон кишига бермаган неъматини берди, дейди. У ўзининг жаннатда ўрни борлигини билмайди. Шунда унга узоқдан бир дарахт кўрсатилади.
— Эй Роббим, мени ўша дарахтга яқинлаш-тирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам, дейди.
—Эй одам боласи, агар тилагингни сенга берсам, Мендан қайтиб бошқа нарса сўра-майсанми?, дейди Аллоҳ азза ва жалла.
—Йўқ, эй Роббим бошқа нарса сўрамай-ман”, дейди ва бошқа ҳеч нарса сўрамасликка ваъда беради. Банда ўзи сабр қилолмайдиган нарсани кўраётгани учун Роббим унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахт соясида ўтириб сувидан ичади. Кейин унга бундан-да чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади. Шунда у:
—Эй Роббим, мени бунисига ҳам яқинлаш-тирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ич-сам. Сендан бошқа ҳеч нарса сўрамай-ман, дейди.
— Эй одам боласи, ҳалигидан бошқа нарса сўрамасликка ваъда бермаганмидинг? Агар ҳозир сени бу дарахтга ҳам яқинлаштир-сам, Мендан яна бошқасини ҳам сўрарсан?, дейди. У бошқа ҳеч нарса сўрамасликка аҳд беради. Банда унинг соясида ўтиради ва сувидан ичади. Кейин жаннат эшиги олди-да унга аввалги иккисидан ҳам чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади.
— Эй Роббим, мени бунга ҳам яқинлаштир-санг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам, бундан бошқа нарса сўрамайман, дейди банда. Шунда Аллоҳ:
— Эй одам боласи, бошқа нарса сўрамай-ман, деб ваъда бермадинг-ми?, дейди.
— Ҳа, шундай қилгандим. Эй Роббим, шуни ҳам бергин, кейин бошқасини сўрамайман, дейди. Банда дарахтга яқинлашгач, аҳли жаннатларнинг товушларини эшитиб қолади ва:
— Эй Роббим, мени ҳам жаннатга киргиз-санг, дейди.
— Эй одам боласи, нима қилсам сўрашни бас қиласан, бутун дунёни ва унга қўшиб яна шунчасини берсам ва дунё мислидан ўнтасини берсам рози бўласанми?,дейди.
— Эй Роббим, Сен оламлар Роббиси бўла туриб менинг устимдан куляпсанми?, дейди.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам мана шу қиссани гапириб берганларида кулар эдилар, кулганларида муборак озиқ тишлари кўриниб кетарди. Асҳоблар:
— Нима учун кулаяпсиз, ё Росулуллоҳ?, дейишганида, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Банданинг:
— Сен оламлар Роббиси бўла туриб менинг устимдан кулаяпсанми?”, деганида Аллоҳ Роббул Оламийн кулгани учун кулдим, дея марҳамат қилганлар.
Жаннат аҳлининг чиройлари ва ҳуснлари зиёдалашиб бораверади.
Жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматлар бор. Лекин уларнинг орасидаги энг олий мукофот бу Аллоҳнинг жамолини кўришдир. Аллоҳ азза ва жалла жаннат аҳли учун ҳижобини очади. Улар Аллоҳга хоҳлаганча қарайдилар, Унга сажда қилган ҳолда ўзларини ташлайдилар. Улар сажда-да Аллоҳ таоло хоҳлаганча бўлишади. Кейин уларга “Бошларингизни кўтарингиз лар. Бу жой ибодат қиладиган жой эмас!”, дейилади . Улар жаннатдаги барча неъ-матларни унутишади. Сўнг ўз манзиллари-га қайтадилар. Аршнинг остидан қаттиқ шамол эсиб, мушк тепалигидаги мушкни уларнинг бошларига, отларининг пешона-ларига сочади. Аҳлларига қайтгандан ке-йин хотинлари уларни олдин кўрган сурат-ларидан ҳам ҳуснли, ажойиб суратда кўра-дилар. Уларга “Сизлар олдингидан ҳам гўзал бўлиб қайтдингизлар”, дейишади.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким Аллоҳ таолодан уч маро-таба жаннатни сўраса, жаннат: “Ё Аллоҳ, уни жаннатга киргиз!”, дейди. ” Ким Аллоҳ-дан дўзахдан омон сақлашни уч маротаба сўраса, дўзах: “Ё Парвардигор, уни дўзах-дан узоқ қил!”, деб айтади. Имом Термизий ривояти.
Эй илоҳим, оламларнинг роббиси, икки дунё парвардигори, ўзинг дуоларимизни ижобат қилгувчи мужибсан, барча нарса сенинг қўлингда бўлган ҳақиқий бойсан, биз сенга муҳтож бўлган гуноҳкор, нобакор қул-ларингмиз, сенга лойиғи ила ибодат қилол- маяпмиз, аммо жаннатингдан умидимиз чексиз, эй Роббим. Сендан фирдавс жанна-
тинги ва унга киритишингни сўраймиз!
Жаннат боғларида биродарлар билан йиғи-
либ, шоду хуррамликда ўзинга ҳамдлар ай-
тиб ўтиришни барчамизга насиб этгин!!!
Мўжизалар
Ойнинг иккига бўлиниши
Шаққи қамар мўъжизаси Сарвари Олам соллоллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлик билан вазифалантирилганларидан сўнг воқеъ бўлди. Қурайш қабиласининг пешволаридан бир гуруҳ мушриклар Аллоҳнинг росулидан пайғамбарлигини исботлайдиган бир мўъжи-за кўрсатишларини сўрашга келишиб олиб, бир жойга тўпланишди.Кечанинг илк соат-лари эди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам порлоқ ойнинг ёруғи остида саҳоба лар даврасида суҳбат қуриб ўтирар эдилар. Мушриклар нурли ҳалқа атрофини ўраб олиб, пайғамбаримиздан мўъжиза кўрсатишларини қайта-қайта талаб этишди.
Ниҳоят, Фахри Коинот соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, муборак қўлларини осмонда олтин товоқ бўлиб, нур сочаётган ойга қаратдилар. Яратил ганидан бери вазифасидан бир сония ҳам адашмаган ой у Зот соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бир ишоратлари ила шу заҳоти иккига бўлинди.
Сарвари Коинот соллоллоҳу алайҳи ва сал-лам атрофларидаги саҳобаларига «Шоҳид бўлинглар! Шоҳид бўлинглар!», дея такрор-лар эканлар, Қурайш кофирлари ҳайронлик билан бир-бирига қарар, «Муҳаммад бизни сеҳрлаб қўйди», дер эди. Мушриклардан бири: «Муҳаммад бизни сеҳрлаб қўйди, хо-лос. У кўзимизга ойни икки парча қилиб кўр-сатди. Бу ҳодисани атрофдан келаётган қабила ва карвонлардан сўраш керак», де-ди. Табиийки, бу таклиф бошқаларга ҳам маъқул бўлди. Эртаси куни эрталаб Яман ва бошқа тарафлардан келган карвонлар-га саволлар ёмғирдек ёғилди. Карвонлар асосан кечалари йўл юргани учун Ойнинг иккига бўлинганига улар ҳам гувоҳ бўлган эди. Қайсар маккалик мушриклар энди: «Абу Толибнинг асрандиси кўрсатган сеҳр само-га ҳам таъсирини ўтказди», дея бошлашди ва ўз куфрларида собит қолдилар. Ўша аснода Аллоҳнинг каломи нозил бўлди:
» (Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди. Агар улар (Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳис саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам, у пайғамбарга имон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва «(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!» дерлар.
Хитойда археологлар энг қадимги уйни топдилар ва уйнинг деворларида қуйидаги-ча ёзув бор эди: «Бу уй осмонда ажойиб бир воқеа рўй берган йили, ой икки қисмга бўлинган йили қурилган».
Кейинчалик, олимлар бу санани эътиборга олиб, текшириб кўришганда ой иккига бўлинган йилга тўғри келди.
Пашшанинг қаноти
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳис саломдан шундай ривоят қилади: “Агар биронтангизнинг ичимлигингизга пашша тушиб қолса, дарҳол уни тўла ботириб сўнг чиқариб ташласин, чунки хақиқатан, унинг бир қанотида дард, иккинчисида эса даво бордир». Имом Бухорий ривояти.
Ана шу ҳадис бугунги кунга келиб Австра лиялик олимларнинг тадқиқотларида ўз тасдиғини топди. Шунинг учун айтилса керак-да “Ҳар бир янгилик- бу унутилган эскилик”, деб.
Австралиянинг Сиднейдаги Мақуари Уни верситети олимлари чивинлардан янги дори олиш имкониятини очишди ва ўша университет мутахассиси Жоанна Сларке чивиннинг қанотида тўрт хил антибио-тик моддалар бор эканини аниқлади.
Мисрнинг Ал-Азҳар Университети юқумли касалликларни ўрганиш кафедра рахбари доктор Мустафо Иброҳим ҳам «пашанинг бир қаноти заҳар, бир қаноти шифоли-гини», — аниқлади.
Бу олимларнинг таъкидлашларича, пашшада заҳарлаш қуввати бор экан. Агар пашша бирор жойга қулайдиган бўлса, ўзини ҳимоялашга уриниб, заҳарли қаноти ила қулар экан.
Лекин бу оламшумул кашфиёт хақида бун-дан 1400 йил олдин Пайғамбаримиз соллол-лоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар.
Бу ҳадисга биноан, идишдаги суюқликка тушган пашшанинг суюқликка тушмай қолган томонини ҳам ботириб туриб, сунгра олиб ташлаш керак экан.
Бу ташқаридан қараганда ғаройиб тую-лади. Пашша ва унга ўхшаш ҳашоротлар таомга тушганда иложи борича уни ўша нарсага камроқ теккизишга ҳаракат қилиш мантиққа тўғрига ўхшайди.
Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, ҳадисда пашшани ботириб олиб ташлаш айтилган, холос. У тушган ичимлик ёки таомни тановул қилиш амр қилинмаган. Кўнгли тортган танаввул қилсин, кўнгли тортмаган таннавул қилмасин. Бу ерда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам пашшанинг зарарини қандоқ қилиб йўқотиш ва ҳалол нарсани зое қилмаслик маслаҳатини берганлар, холос. Бу нарсани яхшилаб тушуниб олмоқ зарур. Мўмин-мусулмон киши бундоқ саҳиҳ ҳадис ила собит бўлган нарсага эътироз қилмаслиги керак. Агар у бунга ўхшаш нарсаларни тўғ-ри тушуниб етса, жуда яхши. Агар тушуна олмаса, мен тушуна олмаяпман, илмим етмаяпти, деб одоб сақлаши зарур. Дар-ҳол эътироз билдиришга шошилмаслиги зарур. Чунки мазкур нарсани у билмаса, бошқалар билади, бугун билинмаса, эртага ёки юз йил, минг йил ўтгандан кейин били-нади. Кўпгина оят ва ҳадисларнинг сир-асрорлари асрлар ўтиб, илм ривожланиши ила кашф бўлмоқда.
Чучук ва шўр сувлар ўртасидаги
тўсиқ
Машҳур француз денгизшуноси Жак Ив Кус-то шундай дейди: » Икки денгиз учрашади-ган жойда тўсиқ бўлади. Бу тўсиқ икки денгизни бир-биридан шундай тўсадики, ҳар бир денгизнинг ўзига хос ҳарорати, шўрлик даражаси ва ҳажми сақланиб қола-ди. Бу тўсиқ икки денгиз орасида қиясимон шаффоф сув тўсиғи бўлиб, ундан сув бир денгиздан бошқасига ўтиб туради.
Бироқ эътиборлиси шуки, бир денгиздан бошқасига ўтаётганда, сув ўзининг илга-риги хусусиятларини йўқотади ва қўшил-ган денгиз суви билан бир хил бўлиб қола-ди. Бу ерда, ҳалиги тўсиқ, бир денгиз суви бошқасига қўшилганида, уни ўша кейинги сувнинг хусусиятларига ўтказадиган «пост» вазифасини бажаради.
Узоқ вақт давомида ушбу ҳайратланарли ҳодисага тикилиб турдим ва француз шифокори Маурис Боукеига кашфиётим ҳақида сўзлаб бердим. У 1400 йил муқад дам Қуръонда бу ҳақида хабар берилганини айтди. Бу хабарни эштганимда гўё мени чақмоқ ургандай бўлди. Дарҳол қуроннинг французча таржимасини ўқишга кириш дим. Қуръонда мен ўзим кашф қилдим, деб ўйлаган икки сув ўртасидаги тўсиқ ҳақида ги:
«Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди. Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар».
«У икки денгизни − буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилиб, оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир», деган оятни ўқи ганимда: “Қасам ичиб айтаманки, замона-вий илмлардан 1400 йил илгарлаб кетган бу Қурон оддий бир одамнинг сўзи бўлиши асло ва асло мумкин эмас. Бу китоб қудрат ли зотнинг сўзидир”, дедим ва лаа Илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ, деб исломни қабул қилдим. Кўзларимни ҳақи- қатни кўрадиган қилиб очиб қўйган пар- вардигоримга чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Қуръонда айтиб ўтилган шу каби илмий ҳодисалар Коларадо Университетида Гео логия Фанлари профессори, таниқли денгиз шунос олим Доктор Вилям Ҳей томонидан ҳам тасдиқланган.
Асалари ва унинг қобиляти
Вон-Фрисч асаларилар жамоаси ва феъл-атворини ўрганиш бўйича қилган ўзининг тадқиқот иши учун 1973 йилда Нобел Мукофотини қўлга киритди.
Асалари янги боғ ёки гулларни топса, қай-тиб бориб ўз шерикларига айтади ва уларни айнан ўша жойга бошлаб келади. Бу нарсага «асаларилар рақси», деб ном берилган. Бу ҳашоротнинг ўзига хос ҳара-катларидан мақсад ишчи асаларилар ўр-тасида маълумот алмашиниш экани илмий жиҳатдан исботланди.
Озуқа топиш мақсадида инидан чиқадиган ишчи асаларилар ва аскар асаларилар-урғочи асаларилар эканлигини аниқлаш учун ва улар подшоҳга эмас, балки қироли-чаларига ҳисоб беришини аниқлаш учун сўнги 300 йил давомида янгидан янги тад-қиқотлар олиб боришга тўғри келди.
Лекин 14 аср аввал Аллоҳ азза ва жалла “Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахт-лардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Бу асаларилар урғочи эканини арабча نَحْلَةٌ лафзида билдириб қўйди.
Бармоқ излари
Имон келтирмаган кишиларнинг даъво қилишларича, вафот этган кишиларнинг суяклари емирилиб, тупроққа қоришиб, кетган бир ҳолда, қандай қилиб қайта тириладилар-у, қиёмат кунида қандай қилиб ҳар бир кишини таниб олиш мумкин бўлади? Барча нарсага қодир Аллоҳ бунга жавобан, нафақат суякларимизни йиғишга қодир эканини, балки бармоқларимиз учларигача қайта тиклашга ҳам қудрати етишини билдирмоқда.
Кишининг шахсиятини аниқлаш борасида гапирар экан, Қуръон нега айнан бармоқ учлари ҳақида тўхталмоқда? 1880 йилда, Сер Франсис Голт олиб борган тадқиқотдан сўнг, бармоқ изларидан фойдаланиш кишилар шахсини тасдиқловчи илмий усулга айланди. Бир кишининг бармоқ излари дунёдаги бошқа ҳеч кимники билан айнан бир хил бўлмас экан, ҳаттоки эгизакларда ҳам. Шунинг учун ҳам бутун дунёда, полиция жиноятчиларни аниқлаш борасида бармоқ изларидан фойдаланади.
Бир минг тўрт юз йил илгари, ҳар бир кишининг бармоқ излари бетакрор эканини ким билган бўлиши мумкин? Жавоб аниқ ва равшан. Буни бирон кимса билган бўлиши мумкин эмас, магар Яратувчининг ўзигина буни билади! Аллоҳ азза ва жалла айтади:
«(Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келти-ришга қодирмиз.»
Теридаги оғриқни сезиш рецепторлари (сезгичлари).
Оғриқни хис қилиш сезгилари фақатгина мияга боғлиқ деб ҳисоблаб келинар эди. Сўнгги кашфиётлар эса терида ҳам оғриқ рецепторлари бор эканини тасдиқламоқ-даки, киши уларсиз оғриқни сезмас экан.
Шифокор куйишдан жабрланган беморни текшираётганида, куйиш даражасини аниқлаш учун игнасимон нарсани санчиб кўради. Агар бемор оғриқни сезса, шифокор хурсанд, чунки бу нарса куйиш терининг юза қисмида эканини ва оғриқ сезгичлари ҳали зарарланмаганини кўрсатади. Мабо-до бемор ҳеч қандай оғриқни сезмаса, бу куйиш терининг ичига ҳам ўтганини ва ундаги оғриқ сезгичлар ўлганини билдиради.
Қуйидаги оятда Қуръон терида оғриқ ре-цепторлари борлигини очиқ-ойдин кўрса-тади. Оллоҳ таоло айтади:
«Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахга киритамиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тор-тишлари учун бошқа тери алмаштира-миз. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким Зотдир».
Таиланддаги Чианг Маи Университети Анатомия Бўлими Раҳбари Профессор Тагатат Тежасен оғриқ рецепторларини ўрганишга узоқ вақт сарф этди. Қуръонда бу илмий факт бундан 1400 йил илгари айтиб қўйилганига дастлаб ишона олма-ди. Кейинроқ, у Қуръондаги ушбу оятнинг таржимаси билан танишгач, ундаги илмий дақиқликни кўриб жуда таъсирланди. Сау-дия Арабистонининг Риёд шаҳрида Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар мавзу-сида бўлиб ўтган 8-Тиббиёт Анжуманида у қуйидагини фахр билан эълон қилди:
“Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг Пайғамбаридир”.
Қиссалар
Халифа Умар ибн Абдулазизнинг ҳалимлиги.
Халифа Умар ибн Абдулазиз доимий одати бўйича улуснинг ҳолидан хабар олгани ёни-да миршаб билан бирга шаҳар айланиб чиқди. Масжидга кирди. Қоронғуда ухлаб ётган одамнинг олдидан ўтаётиб унга қоқилиб кетди. Шунда у киши бошини кўтариб:
— бу нима қилганинг? эшакмисан? – деди.
— Йўқ, эшакмасман, Умарман, – жавоб берди халифа.
Миршаб ухлаб ётган одамни калтакла-моқчи бўлиб, ҳаракат қила бошлаган эди, халифа уни тўхтатди:
— Ундай қилма. У бор-йўғи “эшакмисан?”, деб мендан сўради, мен эса “йўқ”, деб жавоб бердим, холос, дедилар.
Умар ибн Абдулазиз қудратли халифа эди. Барча хизматкорлари унинг амрига мунтазир бўлиб, оғизни пойлаб турар, биргина ишораси билан хохлаган кишини қаматишга ёки дарра урдиришга қодир эди. Лекин шундай бўлишига қарамасдан бу ўринда ҳалимлик қилди, баъзи бир бошлиқларга ўхшаб дарғазаб бўлмади, зулм қилмади. Нега!? Нега Умар ибн Абдул-азиз унга “эшакмисан”, деган кишига бу қадар одоб ва оғир-босиқлик билан жавоб қайтарди. Бунга сабаб Умар ибн Абдулазизнинг аждод-лари ҳам у киши каби одобли, ҳалол ва тақво-дор кишилар эди.
Қадимгилар айтганидек “олма дарахти ости-га олма тушади. Ҳеч қачон бошқа мева туш-майди”.
Болажонлар! Умар ибн Абдулазиз қайси олма дарахтининг меваси эканлигини билмоқчи-мисизлар? Унда сизга кейинги қиссани қунт билан ўқишингизни тавсия қиламан.
Сут сотувчи аёл.
Бир куни саҳар палласи мўминларнинг амири, халифа Умар ибн Хаттоб розиял-лоҳу анҳу хизматчиси Аслам билан бирга Мадина кўчаларида айланиб, одамларнинг аҳволидан бохабар бўлмоқ учун шахсан ўзи шаҳар кўчаларида юрган эди. Бир кўчадан кетаётганларида қизиқ бир суҳбат улар-нинг қулоғига чалинди. Эрталабда ҳайвон-ларни соғаётган аёллар гаплашишаётган эди. Уларнинг ёши каттароғи қизига:
— Қизим, тезроқ сутга сув қўшақол, тонг отиб қолди-ку?! – деб айтаётганини эшитиб қолди. Қиз:
— Қандай қилиб сув қўшайин, онажон. Мў-минларнинг амири Умар розияллоҳу анҳу сутга сув қўшишдан қайтарди-ку? – деди.
— Ҳамма қўшяпти-ку! Сен ҳам қўшавер, мўминларнинг амири билиб ўтирибдими?
-Умар билмаса ҳам Унинг Роббиси кўриб турибди-ку!
Умар розияллоҳу анҳуга бу гап таъсир қилди. Уйига боргач ўғли Осимни чақириб, кўрган манзилини айтиб, ўша хонадондаги қизнинг қўлини сўраб келишини тавсия қилди ва:
— Ўша қизга уйлан, – деди.
Умар розияллоҳу анҳунинг ўғли ўша қизга уйланди ва ундан қиз фарзанд кўрди. У қиз улғайиб, Абдулазиз ибн Марвонга турмуш-га чиқди. Улардан Одил халифа, хулофоир рошидинларнинг бешинчиси Умар ибн Абдулазиз туғилди. Умар ибн Абдулазиз бобоси каби адолатли халифа сифатида дунёда ном қолдирди.
Ривоят қилишларича Умар ибн Абдулазиз тахтга ўтирганида қўй боқаётган чўпонлар “Бугун қайси солиҳ инсон тахтга ўтирди экан, қўйларимизга бўрилар ҳужум қилмай қўйишди”, деган экан.
Абу Зарр билан Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳумолар
Тарихдаги ҳодисаларнинг ўхшашлиги ва такрорида биз учун улкан ибрат ва мавъизалар бор…
Миллатчилик ва ирқчилик масаласи Росулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам даврларида ҳам содир бўлган эди. Бу қусур одамзот нафсига табиат қилиб берилган, лекин Яратувчисига қайтиб, Уни таниган нафс билан, гумроҳлигида улоқиб юрган нафс орасида катта фарқ бор. Бу ўринда Абу Зарр билан Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳумо орасидаги машҳур воқеани зикр қилиш муносиб бўлса керак. Саҳобалар бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган эди. Абу Зарр билан Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳумолар ўртасида гап қочиб, низо чиқди ва жанжал кескин тус олди.
— Мен қўшин ичида шундай-шундай қилиш-ни таклиф этаман, деди Абу Зарр розиял-лоҳу анҳу.
Билол розияллоҳу анҳу:
— Йўқ, бу таклиф хато, дедилар. Шунда Абу Зарр розияллоҳу анҳу:
— Эй қора ҳотиннинг боласи, ҳали сен менинг фикримни хато дейдиган, бўлиб қолдингми, деб юборди.
Билол розияллоҳу анҳу бу гапдан қаттиқ ҳафа бўлиб, ўринларидан турдилар:
-Аллоҳга қасам, албатта бу гапингни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга етказаман, дедиларда, шиддат билан чиқиб кетдилар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб,
— Абу Зарр мени ҳақорат қилди, дедилар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам,
-Нима деди?, деб сўрадилар. Билол розиял-лоҳу анҳу бор гапни айтиб ортларига қайтдилар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳу ҳам Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келиб,
— Ассаламу алайкум ё Росулуллоҳ, деди ва Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам-нинг юзларидаги ғазабни кўриб, саломига алик олдими?, йўқми? билмай қолди. Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Заррга қараб:
— Эй Абу Зарр, уни онаси билан ҳақорат қилдингми?! Сен жоҳилият (феъл-атвори) бор киши экансан!, дедилар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳу катта хатога йўл қўйганини қалби билан чуқур хис қилароқ айтган гапига пушаймон бўлиб, йиғлади. Қаранг, бу пушаймонлик Абу Зарр розияллоҳу анҳуни нақадар юқори чўққи-ларга кўтарди!
У тўғри Билол розияллоҳу анҳунинг олдига бордилар ва юзларини тупроққа қўйиб,
— Аллоҳга қасам эй Билол, оёғинг билан юзимни босмагунингча бошимни кўтар-майман, сен улуғсан, хўрланган менман, деб ёлвордилар.
Билол розияллоҳу анҳунинг бунга жавоби бундан ҳам олижаноброқ бўлди. У ҳам йиғладилар, энгашиб Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг юзларидан ўпдилар ва ҳақиқий маънода кечириб,
— Аллоҳ учун сажда қилган юзни асло босмайман, деб, унинг юзини босишдан бош тортдилар.
Пайғамбарона тарбия натижаси ўлароқ миллатчилик уруғи таг-туби билан янчиб ташланди ва бу воқеа келажак авлод учун, биз учун жуда ҳам муҳим ибрат бўлди.
Урва ибн Зубайр
“Жаннат аҳлидан бўлган кишига қараш кимни қувонтирса, Урва ибн Зубайрга қарасин”. (Абдулмалик ибн Марвон)
Ботаётган қуёш ўзининг заррин нурларини Байтуллоҳдан териб-териб олиб, майин шабадаларга унинг пок саҳнида эсишга изн берган дамда, улуғ саҳобаи киромлар ва тобеинларнинг катталари, ҳавони такбир-у таҳлил билан хушбўйлаб, атроф-ни эса солиҳ дуоларга тўлдириб тавоф қилмоқдалар… Масжидул-Ҳаромнинг ўрта-сида маҳобат ва улуғворлик билан турган Каъбаи Муаззаманинг атрофида, одамлар унинг улуғворлигидан кўзлари қувониб, лағв ва гуноҳ бўлмаган сўзларни сўзлашиб, ҳалқа-ҳалқа бўлиб ўтирардилар. Рукнул Ямонийга яқин ерда эса, юзлари нурли, улуғ насабли, масжиддаги қушлар каби пок ва якдил, ҳушбўй ва ҳушрўй тўрт йигит давра қуриб ўтиришар эди. Улар Абдуллоҳ ибн Зубайр, унинг икки укаси: Мусъаб ибн Зубайр ва Урва ибн Зубайр ҳамда Абдулмалик ибн Марвон эдилар. Даврада ширин суҳбат айланаётган эди, ичларидан бирлари: “Келинглар ҳар биримиз ўзи яхши кўрган орзусини Аллоҳдан сўраймиз”, деди. Орага бу таклиф ташлангач, хаёллар кенг олам узра кеза бошлади, ширин хаёллар оғушида Абдуллоҳ ибн Зубайр гап бошлаб, орзусини баён қилди: “Менинг орзуим, Ҳижозга эга бўлиб, халифаликка эришиш-дир”. Мусъаб ибн Зубайр ҳам акасининг орзусига яқин: “Менинг орзуим, Кўфа ва Басрага эга бўлсам ва бунда ҳеч ким мен билан тортишмаса, деди. Абдулмалик ибн Марвон: “Сизларни шу қониқтирса, мени қониқтирмайди. Менинг орзуим, ер юзига эгалик қилиб, Муовия ибн Аби Суфёндан кейин халифаликни қўлга киритсам, деди. Урва ибн Зубайр эса ҳеч нима демай жим ўтирар эди. Унга қараб: “сен нимани орзу қиласан?”, дедилар. Урва ибн Зубайр: “Орзу қилган дунё ишларингизга Аллоҳ барака берсин. Аммо менинг орзуимга келсак, мен амал қилувчи олим бўлишни орзу қиламан. Мендан одамлар Аллоҳнинг Китобини, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ва Ислом дини аҳкомларини ўргансалар. Охиратда мен Аллоҳнинг розилигига эришиб нажот топ-сам ва жаннатдан насибадор бўлсам. Мана шу менинг орзуимдир”, деди.
Қарангки, кунлар ўтиши билан Язид ибн Муовиянинг вафотидан сўнг Абдуллоҳ ибн Зубайр халифаликка байъат қилиниб, Ҳижоз, Миср, Яман, Хуросон ва Ироққа эга-лик қилди. Аммо кўп вақт ўтмай, ёшлик чоғида орзусини қилган жой яқинида. Каъбанинг олдида қатл қилинди. Мусъаб ибн Зубайрни ҳам орзуси рўёбга чиқиб, акаси Абдуллоҳ тарафидан Ироққа ҳоким этиб тайинланди, лекин қисқа муддат ичида ҳокимликдан четлатилиб қатл қилинди. Абдулмалик ибн Марвонга келсак, отаси вафот этгач халифалик унга ўтди ва барча мусулмонлар унинг қўл остига жамланиб, замонасининг энг буюк подшоҳ-ларидан бирига айланди.
Урва ибн Зубайрнинг ҳаёти қандай кечган экан? Келинглар, унинг қиссасини бошидан бошлаймиз.
Урва ибн Зубайр ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг халифаликларидан бир йил қолганида, мусулмон оилалар орасида энг ҳурматли ва олий мақом хонадонда тавал-луд топди. Оталари Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг фидоий саҳобалари-дан. Исломда биринчи бўлиб қиличини яланғочлаган, жаннат билан башорат бе-рилган ўнта саҳобанинг бирлари. Оналари эса Асмо бинти Абу Бакр “икки белбоғ соҳибаси”. Ҳижрат куни белбоғини иккига бўлиб, бири билан Росулуллоҳнинг озуқа идишларини, бошқаси билан сув идишла-рини боғлагани учун шундай шарафга эришган. Оналари тарафдан боболари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салам-нинг халифа-лари ва ғордаги ҳамроҳлари. Ота тараф-дан момолари София бинти Абдулмутта-либ Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг аммалари. Холалари мўъминлар нинг оналари Оиша розияллоҳу анҳодир. Оиша розияллоҳу анҳо вафот эт¬ганларида Урва ибн Зубайр ўзлари қабрга тушиб, лаҳадга қўйганлар. Имон шарафи ва Ислом иззатидан бошқа, мана шундай насабдан кўра олий насаб ва шундай шарафдан кўра буюк шараф бормикин?
Каъбаи Муаззама олдида қилган орзусини рўёбга чиқариш учун Урва ибн Зубайр илм таҳсилига бел боғлаб, қаттиқ киришди. Ҳаёт бўлган саҳобаларни ғанимат билиб, уларнинг уйларига қатнаб, орқаларида намоз ўқиб, илм мажлисларини қолдирмай иштирок этди. Аксар илмини холаси Оиша розияллоҳу анҳодан олди ва одамлар улар-га дин ишларида суянадиган, солиҳ ҳоким-лар эса ўзлари масъул бўлган халқлар ва шаҳарлар масаласида улардан ёрдам ис-тайдиган, Мадинанинг етти эътимодли фуқаҳоларидан бири бўлиб етишди.
Урва ибн Зубайр илм билан амални жамла-ган олим эди. Намоз унинг қалб роҳати, кўз қувончи ва ердаги жаннати эди. Намоз ўқи-ганида ниҳоятда гўзал, мукаммал ва узун ўқир эди. Урва ибн Зубайр ҳақида келган ривоятларда айтилишича: “У бир киши-нинг енгил намоз ўқиётганини кўриб, намоздан фориғ бўлгач ҳузурига чақирди ва: “Эй биродар, Аллоҳ таолодан сўрайди-ган биронта ҳам эҳтиёжинг йўқми? Аллоҳ- га қасамки, мен намозда Аллоҳ таолодан ҳамма нарсани, ҳатто тузни ҳам сўрай-ман”, деб насиҳат қилди.
Валид ибн Абдулмаликнинг халифалик дав-рида Аллоҳ таоло Урва ибн Зубайрни, фа-қат имон ва ишонч билан суғорилган қалб эгаларигина чидай оладиган имтиҳон би-лан синашни ирода қилди. Мусулмонлар ха-лифаси Урва ибн Зубайрни Дамашққа келиб меҳмон бўлиб кетишга таклиф қилди. Так-лифни қабул қилган Урва ибн Зубайрга кат-та ўғли ҳамроҳ бўлди. Дамашққа етиб ке-лишганда халифа улар-ни чиройли кутиб олди, уларга иззат-икром кўрсатиб, ҳур-матларини жойига қўйди. Сўнг кўнгиллар истамайдиган бир иш содир бўлди. Урва ибн Зубайрнинг ўғли халифанинг зотдор отларини кўриш учун отхонага кирганида, отлардан бирининг тўсатдан тепиб юбориши натижасида, вафот этди. Кейин ота ўғлини тупроққа қўйиши кетидан қорасон касалига чалинди. Болдири шишиб, оғриқ ҳам кундан кун кучая борди. Халифа ҳар тарафлардан табиблар чақириб, азиз меҳмонини даволашлари учун, турли воси-талар билан уларни рағбатлантирди. Лекин барча табиблар: “Касал, жасаднинг ҳаммасига тарқаб, ҳалокатга олиб бор—масдан аввал, оёқни кесиш керак”, деган якдил хулоса билдирдилар. Бунга кўнишдан бошқа чора йўқ эди. Жарроҳ келиб, оёқни кесиш учун асбобларни ҳозирлагач, Урва ибн Зубайрга деди: “Оёқни кесишдаги қат-тиқ оғриқни сезмаслигингиз учун, маст қи-лувчи ичимликдан ичишни маслаҳат қила-ман”. Урва ибн Зубайр: “Ҳайҳот! Йўқ-йўқ, даволаниш умидида ҳаромдан асло истеъ-мол қилмайман”, деди. Жарроҳ: “Унда оғриқ қолдирувчи берайлик”, деган эди. Урва ибн Зубайр: “Аъзоларимнинг биридан айрилишдаги оғриқни сезмай туриб, Аллоҳ-дан бунга ажр умид қилишни хоҳламай-ман”, деб жавоб берди. Жарроҳ оёқни ке-сишни бошлаётганида, бир қанча кишилар Урва ибн Зубайрни олдига келишди. Урва: “Булар кимлар?”, деган эди.
“Оғриқдан оёғингизни қимирлатиб юбор-сангиз, сизга бирон зарар бўлиб қолмаслиги учун, сизни ушлаб туришга келишди”, дейилди. Урва ибн Зубайр: “Мени буларга ҳожатим йўқ, уларга жавоб бериб юбораверинг. Намоз билан буларнинг ўрнини босишни умид қиламан”, деди ва намоз ўқигани турди. Урва ибн Зубайр саж-дага борган маҳалда Жарроҳ пичоғини (скальпельни) олиб тери ва гўштни кесди. Пичоқ суякка тақалганда, аррани олиб ара-лай бошлади, Урва эса саждада хотиржам ётарди. Жарроҳ аралашда давом этди ва ниҳоят оёқ жасаддан ажралди. Қонни тўх-татиш ва газак олмай яра тез битиши учун, қиздириб турилган ёғга ботирилган-да Урва ҳушидан кетиб, узоқ вақт беҳуш бўлиб ётди.
Урва соғайгач кесилган оёғини олиб келиш-ларини сўради. Олиб келишгач, кесилган аъзосини қўлига олиб, у ёқ бу ёққа айлантириб туриб: “Тун кечалари сени устингда мени масжидларга юргизган Аллоҳ биладики, мен сен билан асло ҳаромга бормадим”, деди.
Азиз меҳмоннинг бошига тушган мусибат-лар: ўғлидан, сўнг оёғидан ажралиши, Халифа Валид ибн Абдулмаликка ҳам оғир ботди. Шунинг учун меҳмонга таъзия бил-дириш, уни сабрга ундаш ва оз бўлсада мусибатни енгиллатиш чораларини излади. Шу вақт Дамашққа “Бану Абс”дан бир жамоа келган эди. Уларнинг ораларида кўзи кўр киши ҳам бор эди. Халифа ундан кўзининг кўрмай қолишига нима сабаб бўлганини сўраганида, у қиссасини айтиб, шундай деди:
— Эй мўъминларнинг амири, Бану Абсда мендан бой ва мендан кўра хотин ва бола-чақаси кўп киши йўқ эди. Бир кун бутун мол-дунёйим, хотин ва болаларим билан бир водийга келиб тушдим. Тўсатдан кат-та бир сел келдики, бунақасини ҳаётимда кўрмаган эдим. Бу сел молу-дунёйимни ҳам, аҳли-аёл, бола-чақамни ҳам ҳаммасини оқизиб кетди. Қарасам битта туя ва янги туғилган чақалоғимиз қолибди. Туя асов туя эди. Бир силтаниб қўлимдан чиқиб кетди. Болани ерга қўйиб туяни кетидан югурдим. Туяга етган эдим ҳам, у ёқда бола чинқираб қолди. Қара-сам бўри боламни тишлаб турган экан. Болага югурдим, лекин қутқаришга улгурмадим. Яна туя-нинг кетидан югуриб уни ушлашга ҳара-кат қилдим. Туяга яқинлашганимда оёғи билан тепиб юборди, пешанам ёри-либ, ана шунда кўзим ҳам кўрмай қолди… Шундай қилиб бир кечада аҳли-аёлим, бола-чақам, мол-дунёйим ва кўз нуримдан айрилиб қол-дим”. Унинг бу гапларини эшитган хали-фа, ёрдамчисига: “Бу кишини меҳмонимиз Урва ибн Зубайрнинг олдила-рига олиб бор. Бошига тушган бу мусибат-ни уларга ҳам айтиб берсин. Ҳаётда ўзла-ридан кўра кўпроқ мусибатланганлар ҳам борлигини эшитсалар, шояд мусибатлари енгиллашар”, деди.
Урва ибн Зубайр Мадинага қайтиб, оиласи ҳузурига кирганида уларга: “Эй аҳлим қайғурманглар, Аллоҳ таоло бизга тўрт фарзанд берган эди, биттасини олиб, учтасини ўзимизда қолдирди. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Менга икки қўл ва икки оёқ берган эди, биттасини олиб учтасини ўзимда қолдирди. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳ мендан озини олиб, кўпини ўзимда қолдирди. Бир марта балолаган бўлса, кўп марта офият берди”, деб, уларга тасалли берди.
Урва ибн Зубайр етмиш бир йил яхшилик ва эзгуликларга тўла, тақво билан бурканган умр кечирди. Қочиб қутилиб бўлмайдиган ажал унга ҳам келганида, у рўзадор эди. Аҳллари ифторлик ҳозирлашганида, “Кавсар сувлари билан ифтор қилишни умид қиламан”, деб, ифтор қилмадилар ва рўзадор ҳолда дунёдан ўтдилар. Аллоҳ азза ва жалла у кишидан рози бўлсин.
Муҳаммад ибн Абдулбоқий ал Баззоз
Ҳофиз ибн Ражаб “ҳанбалиларнинг таба-қасига илова”, деган китобида қози Муҳаммад ибн Абдулбоқий ал Баззознинг таржимаи ҳолида бир воқеани келтиради.
Муҳаммад ибн Абдулбоқий ал Баззоз ҳижрий 535 санада вафот этганлар. Бу киши ўзининг ҳаётида бўлиб ўтган қуйидаги воқеани айтади.
Мен Маккада — Аллоҳ таоло уни ўз ҳимоя-сида сақласин- қўшни ўтирар эдим. Кунлардан бир кун қорним жуда ҳам очқаб кетди. Таом сотиб олиш учун пулим йўқ эди. Кўчага таом излагани, пул топгани чиқиб кетдим, лекин пул ҳам, таом ҳам топа олмадим. Йўлда кетаётиб духоба-дан тикилган бир картмон топиб олдим. Очиб қарасам луълуъ ва маржон билан безалган, қимматбаҳо мўнчоқ бор экан. Уни уйимга олиб бориб қўйдимда яна қай-тиб қорнимни тўйғазиш учун кўчага чиқ-дим. Кўчада бир ёши катта кексани бояги мен топиб олган картмонни излаётгани-ни кўрдим ва ундан картмонини сифат-ларини сўрадим. Қария картмоннинг сифатларини бирма бир тушинтириб берди. У кишини уйга олиб келиб, картмон-ни кайтариб бердим. Суюнчисига беш юз динор, беш юз тилла танга берди. Мен бу пулларни олишга рози бўлмадим, аммо у киши қистаб туриб олди. Мен шунда ҳам бу пулларни олмадим.
Бу воқеадан анчадан кейин Маккадан чиқиб кетдим ва денгизга миндим. Денгизда кетаётганимизда кемамиз ҳалокатга уч-ради ва барча одамлар чўкиб, ҳалок бўлди. Кемадан асар ҳам қолмади. Мен бир тахта устига чиқиб олдим. Денгизнинг тўлқин-лари мени у ёқдан буёққа олиб кетар, мен эса қайси томонга қараб кетаётганимни билмас эдим. Кўзимни очиб қарасам, бир оролга тушиб қолибман.
Оролдаги масжидларнинг бирига кириб, қуръон тиловот қила бошладим. Оролда яшайдиган одамлардан бири мени қуръон ўқиётганимни эшитиб, қуръон ўқишни уларга ҳам ўргатишимни илтимос қилди. Мен рози бўлдим ва дарҳол қуръон таълимига киришдим. Оролда мендан таълим олмаган бирон киши қолмади. Улар менга жуда ҳам кўп тилла ва кумуш пуллар олиб келиб беришди. Кунларнинг бирида масжидда ўтириб қуръонни варақларидан икки варақ топиб олдим. Бу варақларни ўқиб зтирсам бир киши “ёзиш-ни ҳам биласизми?, деб сўраб қолди.
Тасдиқ жавобини олгач:
— Унда бизни фарзандларимизга ёзишни ҳам ўргатиб беринг, дея илтимос қилди. Мен шу заҳоти рози бўлдим. Орол аҳли фарзандларини олиб келди ва мен уларга ёзишни ҳам ўргата бошладим.
Шу тариқа оролга жойлашиб олдим. Бир куни маҳалла катталари: “бир етим қизни сизга никоҳлаб берсак”, деган таклифни кўндаланг қилишди. Узоқ тортишувдан сўнг у қизга уйланишга қарор қилдим. Никоҳ кеча си чимилдиққа кирганда не кўз билан қарайки қизни бўйнида ҳалиги Маккада мен топиб олган мўнчоқ бор эди. Кўзимни маржондан ололмай қараб туравердим. Қизга эса қиё ҳам боқмас эдим. Қизнинг қариндошлари “етимни кўнглини синдир-манг, нега бу қизга қиё ҳам боқмаяпсиз?, деб, мени сўроққа тутдилар. Уларга Маккада бўлиб ўтган мўнчоқ воқеасини айтиб берган эдим, бир зумда хона таҳлил ва такбир садоларига тўлди.
Маълум бўлишича мен уйланмоқчи бўлган қиз, мўнчоқ йўқотган қариянинг қизи экан.
— Маккадан келгандан кейин сизнинг ҳаққин-гизга жуда ҳам кўп дуо қилиб, “Аллоҳим мен билан у кишининг ўртамизни яна қайтиб жамлагин! Уни ўзимга куёв бола қилиб олай”, дердилар. Ҳозир шу кишини дуоси ижобат бўлиб, сиз у қарияга куёвбола бўлдингиз”, дейишди.
Мен аёлим билан бир қанча муддат яшадим ва ундан икки фарзанд кўрдим. Аёлим тўсатдан дунёдан ўтиб кетди ва ана шу мўнчоқ мен ва икки фарзандимга мерос бўлиб қолди. Сўнгра фарзандларим ҳам дунёдан бирин кетин ўтиб кетишди ва мўнчоқ битта ўзимга мерос бўлиб қолди. Ахири мен мўнчоқни юз минг динорга, яъни юз минг тиллога сотиб юбордим.
Қиссадан хисса шулким, ким Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, Аллоҳ унга тарк қилган нарсасидсан кўра афзал нарсани беради.
Қуръоний дуолар
رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ (127 — Бақара)
رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (201 — Бақара)
رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ (250 — Бақара)
رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ (8- Оли-Имрон)
رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لَا رَيْبَ فِيهِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُخْلِفُ الْمِيعَادَ (9 – Оли-Имрон)
رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (16 – Оли-Имрон)
رَبَّنَا آمَنَّا بِمَا أَنْزَلْتَ وَاتَّبَعْنَا الرَّسُولَ فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ (53 – Оли-Имрон)
رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ (147 – Оли-Имрон)
رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (191 – Оли-Имрон)
رَبَّنَا إِنَّكَ مَنْ تُدْخِلِ النَّارَ فَقَدْ أَخْزَيْتَهُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ (192 – Оли-Имрон)
رَبَّنَا وَآتِنَا مَا وَعَدْتَنَا عَلَى رُسُلِكَ وَلَا تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ (194 – Оли-Имрон)
رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ نَصِيرًا (75 — Нисо)
رَبَّنَا آمَنَّا فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ (83 — Моида)
رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ (23 — Аъроф)
رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ (47 — Аъроф)
رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ (89 — Аъроф)
رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ (126 — Аъроф)
رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ (10 — Ҳашр)
رَبَّنَا عَلَيْكَ تَوَكَّلْنَا وَإِلَيْكَ أَنَبْنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ (4Мумтаҳана )
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ (40 — Иброҳим)
رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ (41 — Иброҳим)
رَبَّنَا آتِنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَدًا (10 –
(Каҳф
رَبَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا وَأَنْتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ (109 — Мўъминун)
رَبَّنَا اصْرِفْ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا (65 — Фурқон)
رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا (74 Фурқон)
رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ ( 7 — Ғофир)
رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنْتَ مَوْلَانَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ (286 -Бақара)
رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُم وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ * وَقِهِمْ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِي السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (8/9 — Ғофир)
Арабча-ўзбекча луғат
Арабча Ўзбекчa Арабча Ўзбекчa
كِتَابٌ китоб كُرْسِيٌّ курси
وَرَق варақ مُعَلِّمٌ муаллим
قَلَمٌ қалам تِلْمِىذٌ ўқувчи
هَذَا бу مَدْرَسَةٌ мадраса
اَيْنَ қаерда دَرْسٌ дарс
مَا Нима? سَاعَةٌ соат
خُذْ ол حُجْرَةٌ ҳужра
اِفْهَمْ фаҳмла اَنَا мен
سُكَّرٌ шакар اَنْتَ Сен
قَهْوَةٌ кофе هُوَ у
مِسْوَاكٌ мисвок مَاءٌ сув
خُبْزٌ нон لَبَنٌ сут
شَايٌ чой اُمٌّ она
لَحْمٌ гўшт بِنْتٌ қиз
اَبٌ ота مَكْتُوبٌ мактуб
اِبْنٌ ўғил سُكُوتٌ сукут қилмоқ
مَرْكَبٌ маркаб صَاحِبٌ дўст
مَعَ бирга ثُمَّ сўнг
فَقَطْ фақат اِحْتِرَامٌ ҳурмат қилмоқ
دَائِمًا доим خَادِمٌ ходим
يَمِينٌ ўнг شِمَالٌ чап
قَدِيمٌ эски قُفْلٌ қулф
تُفَّاحٌ олма لَذِيذٌ ширин
سَنَةٌ йил فَصْلٌ фасл
شَهْرٌ ой اُسْبُوعٌ хафта
يَوْمٌ кун دَقِيقَةٌ дақиқа
ثَانِيَةٌ сония رَبِيعٌ баҳор
صَيْفٌ ёз خَرِيفٌ куз
شِتَاءٌ қиш يُصَلِّي Намоз ўқияпти
صَابُونٌ совун فَجْرٌ бомдод
ظُهْرٌ пешин عَصْرٌ аср
مَغْرِبٌ шом عِشَاءٌ ҳуфтон
بَعْضٌ баъзи بَخِيلٌ бахил
اِحْسَانٌ яхшилик қилмоқ عَالِمٌ олим
جَاهِلٌ жоҳил لِبَاسٌ кийим
مُؤَذِّنٌ муаззин مَتَاعٌ мато
تَاجِرٌ савдогар دُكّاَنٌ дўкон
سَفَرٌ сафар مُسَافِرٌ мусофир
سَمَاءٌ осмон اَرْضٌ ер
شَمْسٌ қуёш غَضَبٌ ғазаб
سُؤَالٌ савол جَوَابٌ жавоб
طَبِيبٌ табиб دَاؤٌ касаллик
دَوَاءٌ даво يَشْرَبُ ИЧЯПТИ
يَلْعَبُ ўйнаяпти يَصِيحُ қичқиряпти
يَرْكُضُ югуряпти سَمَكٌ балиқ
يَسْبَحُ сузяпти يَقُومُ туряпти
يَنْظُرُ қараяпти يَكْتُبُ ёзяпти
يَقْرَأُ ўқияпти يَحْفَظُ ёдлаяпти
يَشْتَغِلُ шуғулланяпти يَصُومُ рўза тутяпти
كَيفَ حاَلُكَ қандайсан? يَتَعَلَّمُ Таълим оляпти
Мундарижа
1. Ислом нима………………………………………………… 1
3. Эҳсон нима?………………………………………………… 2
4. Нифоқ нима?……………………………………………….. 2
5.Суннат нима?……………………………………………….. 3
6.Муҳаммад алайҳис саломнинг уммати тафриқа бўладими ва қайси фирқа нажот топади?……………4
7.Саҳоба ким?……………………………………………………4
8.Тобеъин ким?…………………………………………………6
9.Муҳазрам ким?………………………………………………6
10.Таҳоратнинг фарзлари…………………………………….7
11.Таҳоратнинг суннатлари…………………………………7
12.Намоздаги қайтарилган кўринишлар……………… 9
13.Қуръон ва Ҳадисда келган ҳаром нарсалар…………………………………………………….………… 11
14.Қабр азобига сабаб бўлувчи амаллар………….13
15.Жаҳаннамга тушишга сабаб бўладиган аммалар……………………………………………………….………14
16.Дўзах ва дўзах аҳлининг таърифи таърифи……17
17.Жаннат ва жаннат аҳлининг тарифи………………24
18.Мўжизалар…………………………………………………33
19.Ойнинг иккига бўлиниши……………………………33
20.Пашшанинг қаноти………………………………………36
21.Чучук ва шўр сувлар ўртасидаги тўсиқ………… 38
22. Бармоқ излари…………………………………….…………40
23. Асалари ва унинг қобиляти…………………….……..42
24.Теридаги оғриқни сезиш рецепторлари (сезгичлари)………………………………… ………………… …..43
25. Қиссалар………………………….………………….……….…45
26. Халифа Умар ибн Абдулазизнинг.……………..…45
27. Сут сотувчи аёл. ……………………………….……….…..46
28. Абу Зарр билан Билол ибн Рабоҳ
Розияллоҳу анҳумолар…………….…………………………48
29. Урва ибн Зубайр…………….………………..……….……51
30. Муҳаммад ибн Абдулбоқий ал Баззоз …..…….61
31. Қуръоний дуолар……………………………….………….66
32.Арабча-ўзбекча луғат………………………………………69